Get Mystery Box with random crypto!

📈 Фондовый словарь 📖

Telegram kanalining logotibi fondbozoruz — 📈 Фондовый словарь 📖 Ф
Telegram kanalining logotibi fondbozoruz — 📈 Фондовый словарь 📖
Kanal manzili: @fondbozoruz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 56
Kanalning ta’rifi

@@

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-04-22 15:59:25
"Тошкентвино" АЖ кушимча акциялар чикарди ...
185 viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2021-04-22 15:59:16 УРА !!!
175 views12:59
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:52:06 "УзРТХБ" АЖ 2020 йилда кушимча акциялар чикарганлиги ва чикарилувнинг канчалик конуний амалга оширилганлиги, мазкур чикарилувда айрим акциядорларнинг хукуклари бузилганлиги буйича куплаб каналларда ёзилди. Мен хам мана шу акциядорлар каториданман (вахоланки мен билган яна 3-4 та акциядор бор), яъни хукуки бузилган акциядорлардан. Албатта бу масалага охирги нуктани суд куяди. Хозирда катта масштабда мазкур масалага алокадор барча шахсларга нисбатан суд жараёнига тайёрланув бошланган ва уйлаймизки тез кунда барчаси ойдинлашади. Энг кизиги, мазкур акциялар чикарилувни конунга мувофик амалга оширилган деб хамма ташкилотлар (шу жумладан АЖнинг узи хам) таъкидлаб келишмокда. Лекин АЖдан тегишли маълумотларни беришларини талаб килганимда, улар очикчасига хужжатлар беришни рад этиб келишмокда. Мендаги маълумотларга кура, марказий депозитарий хам айрим акциядорлар томонидан юборилган суровномаларга "отпсика" билан жавоб кайтарганмиш ...)) Жуда кулгили холат, агарда хаммаси тугри булса, маълумотларни беришлари мумкинку... курамиз, нима билан тугар экан бу машмаша ...
243 viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2021-01-08 08:27:10
"Узбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси" АЖ акциялари билан савдолар авжига чикмокда ...

Бугун, 08.01.2021 йил соат 10:05 холатига умумий киймати 1,0 млрд.сумдан ортик булган савдолар амалга оширилди (бир дона акция 8 000 сумдан сотилди).

Бирок, кейинчалик акциялар нархи ошиб, хозирда 8 200 дан таклиф килинмокда.

Кузатамиз ...
75 views05:27
Ochish/sharhlash
2020-12-24 08:42:25 Ўзбекгеофизика" АЖ қўшимча акциялар чиқарди

Жорий йилнинг 11 декабр куни "Ўзбекгеофизика" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамият томонидан қўшимча акциялар чиқариш масаласи кўриб чиқилди.

Корпоратив порталга жойлаштирилган маълумотларга кўра, йиғилишда жами 555 815 407 дона, номинал қиймати 286 сўмдан бўлган 158 963 206 402 сўмлик оддий акциялар чиқариш тўгрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур чиқарилган акцияларнинг барчасини ёпиқ обуна булиш орқали Давлат активларини бошқариш Агентлиги номига жойлаштирилиши белгиланган.
106 viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash
2020-12-24 08:42:24
76 views05:42
Ochish/sharhlash
2020-12-03 15:25:42 ​​​​"UzAuto Motors" АЖ дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди

Жамият томонидан 02.12.2020 йилда корпоратив порталда берилган маълумотга кўра, жамиятнинг ягона акционери томонидан акцияларга акция номинал нархига нисбатан 36 фоиз миқдорида дивиденд тўлаш тўғрсида қарор қабул қилинган.

Бироқ, хабарда дивидендлар қайси давр учун ҳисоблангани аниқлаштирилмаган.

Ягона акционернинг дивиденд тўлаш тўғрсидаги қарори 30.09.2020 йилда қабул қилинган бўлсада, бу хақда 2 ой ўтгандан кейин хабар берилмоқда.

Маълумот учун, "UzAuto Motors" АЖнинг 100 фоиз акциялари "Узавтосаноат" АЖга тегишли.
318 views12:25
Ochish/sharhlash
2020-12-01 21:29:53
"Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси" АЖда йирик битим амалга оширилди

Маълум қилинишича, Кузатув кенгаши жамиятнинг 30,0 млрд.сўмлик пул маблағларини йиллик 15 фоиз ставка билан омонатга қўйиш хақида қарор қабул қилган.

Мазкур қарор жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган иккинчи қарор бўлиб, бундан аввал ҳам жамиятнинг 40,0 млрд.сўмлик пул маблағлари 07.08.2020 йилда омонатга қўйилган эди.

Эълонда конртагент сифатида "Трастбанк" ХАБ номи келтирилган.

Маълумот учун, битим амалга оширилган вақтга жамият соф активларининг қиймати 134 060 171 000,0 сўмни ташкил этган.
403 viewsedited  18:29
Ochish/sharhlash
2020-12-01 21:07:04
"FOYKON" АЖдан навбатдаги дивидендлар

"FOYKON" АЖ 2020 йилда ўз акциядорларини кутилмаган қарорлар билан хурсанд этмоқда


01.12.2020 йилда корпоратив порталга жойлаштирилган маълумотларга кўра, жамият акциядорларининг 28.11.2020 йилда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида аввалги йиллар фойдаланилмаган маблағлари ҳисобидан ҳар бир акцияга 150 сўмдан (номинал нархга нисбатан 60 фоиз) дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган

Мазкур дивиденд тўлови 2020 йилдаги учинчи тўлов бўлиб, бундан аввал, яъни 08.08.2020 йилдаги акциядорлар умумий йиғилишида ҳар бир акцияга акция номинал нархига нисбатан 140 фоиз, 16.05.2020 йилдаги акциядорлар умумий йиғилишида эса ҳар бир акцияга акция номинал нархига нисбатан 80 фоиз дивидент тўлаш бўйича қарорлар қабул қилинган

Маълумот учун, жамият ҳар бир акциясининг номинал қиймати 250 сўм бўлиб, 2020 йилда жамият акциядорлари умумий ҳисобда ҳар бир акциясига 665 сўмдан (номинал нархга нисбатан 266 фоиз) даромад кўришган

Тўлиқ маълумот: муҳим фактлар
325 views18:07
Ochish/sharhlash
2020-11-27 18:54:45

"Ипотека-банк" АТИБ томонидан корпоратив порталга жойлаштирилган эълондан кўчирма
91 views15:54
Ochish/sharhlash